Шанба куни 40 ёшли Криштиану Роналду ўзининг фаолиятидаги 950-голини урди ва "Ан-Наср" жамоасига "Ал-Ҳазм"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишга ёрдам берди.
Жоао Феликс ўйиндаги биринчи голни урди ва Саудия Арабистони лигаси тўпурарлар рўйхатида тўққизта гол билан етакчилик қилмоқда.
"Ал-Халиж" жамоасидан Жошуа Кинг еттита гол билан тўпурарлар рўйхатида иккинчи ўринда, Роналду эса олтита гол билан учинчи ўринда бормоқда.













