Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Винисиуснинг Алонсо билан муносабатлари ёмонлашди. У «Реал»ни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор клубни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри ESPN маълумотларига таяниб хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи сўнгги кунларда жамоани тарк этиш ҳақида жиддий ўйлаб қолган. Унинг фикрича, клубдаги мақоми ва жамоага қўшган ҳиссаси етарлича баҳоланмаяпти. Шунингдек, Винисиус бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлар тобора таранглашиб бораётганини ҳис қилмоқда.

Айни дамда футболчи ўзини Алонсо тактик режаларида муҳим ўрин эгасидек сезмаяпти. Бу келишмовчилик айниқса “Барселона”га қарши (2:1) кечган сўнгги “эл-классико”да кучайган. У ўйиннинг 72-дақиқасида Родриго билан алмаштирилганидан кейин норозилик билдириб, баҳсдан сўнг дарҳол кийиниш хонасига кетган эди.

Манбаларнинг ёзишича, уларнинг муносабатлари бутунлай бузилмаган, бироқ анча совуқлашган. Винисиус яқин кунларда жамоадошлари билан вазиятни муҳокама қилиб, кейин шахсан Алонсо билан суҳбатлашиши кутилмоқда.

Винисиус Жуниорнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:08, 28.10.2025.
Ўқилди: 3909 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.