Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Реал» собиқ футболчиси Ламин Ямалга фойдали маслаҳатлар берди

Баҳо:
+2 | -8

“Реал” ва “Валенсия” клубларининг собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес “Барселона” вингери Ламин Ямал ва унинг “эл-класико”дан кейин Дани Карвахаль билан бўлган можароси ҳақида фикр билдирди.

— “Менимча, 18 ёшли йигитга ҳали кўп маслаҳат керак. Энг муҳими — камтар бўлиш ва бошқаларни тинглаш. Ёздан бери Ламин кўпинча майдондан ташқаридаги хатти-ҳаракатлари билан ёдга олинаётган эди. Унинг кечаги ўйини жуда ҳафсалани пир қилди. Агар у ўсиш ва такомиллашишни хоҳласа, менимча, у вақтни бекорчи нарсаларга вақт сарфламаслиги керак. Бу унга катта зарар етказяпти. Мен ҳозирча хавотирда эмасман, лекин бу вазият қандай якунланишини кутамиз,” — деди Канисарес.

Унинг сўзларига кўра, Карвахалнинг Ямалга нисбатан реакцияси мутлақо табиий бўлган:

— “Бу популизм эмас. Агар мен жамоа сардори бўлсам, сен менинг жамоамга ҳурматсизлик қилдинг. Карвахал ҳеч қачон популист бўлган эмас. Бу фақат ҳақоратга жавоб. Бироқ менимча, бу миллий жамоага таъсир қилмайди. Уларнинг терма жамоадаги учрашуви совуқ бўлиши мумкин, аммо икки кундан кейин улар жаҳон чемпионлиги учун курашни ўйлай бошлашади. Ламин эса ўз хатоси учун аллақачон товон тўлади”, — деди собиқ дарвозабон.

Эслатиб ўтамиз, “эл-класико” олдидан Ламин Ямал “Реал” ҳақида ҳақоратли фикр билдирган эди. Учрашув мадридликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Киритилди: 09:53, 28.10.2025.
Ўқилди: 15977 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.