Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Суперлига. «Навбаҳор» – «Насаф» (превью)

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» Ўзбекистон Суперлигаси 27-туридан ўрин олган баҳсни ўз майдонида Қаршининг «Насаф» клубига қарши ўтказади.

Мазкур жамоалар шу кунгача миллий чемпионатларимиз тарихида ўзаро 57 марта рўбарў келишган.

Ушбу ўйинларнинг 26 тасида «аждарлар»нинг қўли баланд келган бўлса, 14 та учрашувда «лочинлар» ғалаба қозонишган, 17 та баҳсда эса жамоалар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати – 85-69, «Насаф» фойдасига.

Ўзаро учрашувларда «Насаф» 95 очкони, «Навбаҳор» эса 59 очкони қўлга киритган.

Ушбу клублар ўртасидаги ўйинлардаги энг йирик - 6:0 ҳисоби Наманган ва Қаршида қайд этилган.

«Навбаҳор» ҳамда «Насаф» жамоалари бунгача Наманганда 28 марта куч синашган. Мазкур баҳсларнинг 9 тасида наманганликлар зафар қучишган бўлса, 13 та учрашувда дуранг қайд этилган, 6 та ўйинда эса қаршиликлар ғалаба қозонишган.

Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувларда «лочинлар» «Насаф» дарвозасини 43 марта ишғол этишган бўлса, «аждарлар» «Навбаҳор» дарвозасига 27 та тўп киритишган.

Эслатиб ўтамиз, «Навбаҳор» – «Насаф» учрашуви 30 октябрь куни Намангандаги «Марказий» ўйингоҳда соат 18:30 да бошланади.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: @fcnavbahor
Киритилди: 23:18, 29.10.2025.
Ўқилди: 916 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [4774]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3846]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3688]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [3685]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [3008]

«Реал»нинг инсайдларни ҳисобга олган ҳолда тузилган таркибини кўрдингизми? [2614]

Жорже Мендеш Барселонага келди [2467]

«Реал» Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди [2214]

Расман: «Манчестер Сити» 135 миллион евролик трансферни эълон қилди [1899]

«Интер Майами» Левандовскининг МЛСдаги дебют ўйинида «Чикаго»ни мағлуб этди. Суарес дубль муаллифи бўлди (видеошарҳ) [1654]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик