Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Ҳушидан кетиб, газонга йиқилди. «Марсель» футболчиси ўйин пайтида ўзини ёмон ҳис қилиб, касалхонага ётқизилди

Баҳо:
+ | -

Франция чемпионатининг 10-туридан ўрин олган «Марсель» — «Анже» учрашуви пайтида «Марсель» жамоаси футболчисининг мазаси қочиб қолди. Телетрансляция кадрларида муаммо Билал Надир билан боғлиқ экани маълум бўлди.

Учрашувнинг 86-дақиқасида 21 ёшли марокашлик яримҳимоячи ногаҳон ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилди. Шу заҳоти майдонга шифокорлар кириб, футболчига зарур тиббий ёрдам кўрсатишди.

«Билал Надир ҳушига келди. Уни дарҳол касалхонага текширув учун олиб кетишди. Биз унинг аҳволидан хавотирдамиз, лекин жиддий нарса эмас деб умид қиламиз», — деди «Марсель» бош мураббийи Роберто Де Дзерби ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Учрашувнинг ўзи голларга бой дуранг билан якунланди — 2:2.

Маълумот учун, 2025/26 йилги мавсумда Билал Надир «Марсель» сафида барча мусобақаларда 9 та ўйинда иштирок этиб, 3 та голли узатма муаллифи бўлган. У клубнинг ўз тарбияланувчиси ҳисобланади.

Манба: ua-football.com
Киритилди: 16:15, 30.10.2025.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.