Кириш Регистрация

Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

Ноябрь ойининг биринчи ярмида жаҳон спорт жамоатчилигининг диққат эътибори Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрига қаратилган бўлади. 4-21 ноябрь саналарида 23 спорт турини ўзида жамлаган VI Ислом бирдамлик ўйинлари мухлисларга унутилмас лаҳзаларни тортиқ этади.

Кеча Ислом Бирдамлиги Ўйинларини очиб берувчи футзал мусобақаси тақвими тасдиқланди. Унга кўра жамоалар 2 ноябрь санасига Ар Риёд шаҳрига етиб келиб, машғулотларга киришиши мумкин. Ўша куни жамоа расмийлари иштирокида йиғилиш ҳам бўлиб отади. Гуруҳ босқичи баҳслари 4 ноябрда старт олади. Иккинчи ва учинчи тур учрашувлари 6-8 ноябрь саналарига режалаштирилган.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 9 ноябрь куни ярим финалда куч синашади. 11 ноябрда 3-ўрин учун баҳс ҳамда финал ўйинининг гувоҳига айланамиз.

Қуйида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари тақвими билан танишинг:

1-тур. 04.11.2025-йил, соат 19:00 – 21:30. Саудия Арабистони – Ўзбекистон

2-тур. 06.11.2025-йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Озарбайжон

3-тур. 08.11.2025-йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Ливия

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 22:23, 31.10.2025.
Ўқилди: 956 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4715]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4395]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4191]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3384]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3308]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3181]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2811]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2809]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2444]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2420]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик