Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Ван Дейк: "Баъзида танқид чегарадан чиқиб кетади"

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" салбий натижалар фонида танқидларга учради. Аммо сўнгги икки ўйинда Арне Слот жамоаси "Астон Вилла" (2:0) ва "Реал"ни (1:0) мағлуб этиб, вазиятни ўнглашга муваффақ бўлди. Чемпионлар Лигасида мадридликлар устидан қозонилган ғалабадан сўнг "Ливерпуль" сардори Виржил ван Дейк мутахассисларнинг танқидларига изоҳ берди.

"Ливерпуль"да ўйнаб, тўрт ёки беш ўйинда мағлуб бўлганингда - танқид пайдо бўлади ва бу қайсидир маънода нормал ҳолат. Лекин баъзан танқид чегарадан чиқиб кетади. Менимча, бу ҳозир платформалар жуда кўплигидан - ҳар ким нимадир айтиши мумкин ва буни илиб олишади. Аммо энг юқори савияда ўйнаган собиқ футболчилар ҳам оғир дамларни бошдан кечиришди. Мен жамоа, клуб ва бизни қўллаб-қувватлаётган барча учун - қувончда ҳам, қийинчиликда ҳам натижа кўрсатмоқчиман," - деди ван Дейк Amazon Prime’да.

"Ливерпуль" навбатдаги ўйинини 9 ноябрь куни "Манчестер Сити" меҳмони бўлади.

Киритилди: 08:21, 05.11.2025.
Ўқилди: 492 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик