Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Шахмат. Абдусатторов ва Воҳидов жаҳон кубогини тарк этди, Синдаров 4-босқичга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтаётган шахмат бўйича жаҳон кубоги мусобақасида 3-босқичнинг классик форматдаги ўйинлари якунланди.

Кутилмаганда, Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Нодирбек Абдусатторов мусобақани тарк этди. У мексикалик Хосе Мартинесга қарши ҳар икки партияда мағлуб бўлди.

Ҳамюртимиз биринчи ўйинда ғалабага яқин эди. У рақиб Шоҳи томон босим уюштирди. Аммо муҳим паллада G6 юришини топа олмади. Шундан кейин йўл қўйилган 2-3 хато туфайли мағлубиятга учради.

Нодирбек жавоб ўйини ғалаба учун ҳаракат қилди, баъзи пайтларда таваккалга қўл урди. Аммо мексикалик шахматчи ишончли ўйин кўрсатиб, иккинчи баҳсда ҳам ғалабани қўлга киритди.

Абдусатторов 2023 йилда Боку ўтказилган жаҳон кубогини 2-босқичдан тарк этганди. Бу сафар у учинчи босқичдан ўта олмади.

Шамсиддин Воҳидов эса ҳиндистонлик кучли гросмейстер Аржун Эригаисига қарши ўйинларда бир мағлубият ва бир дуранг қайд этиб,  турнир билан хайрлашди.

Жавоҳир Синдаров грециялик Николас Теодорога қарши ўйинларда бир дуранг ва бир ғалабага эришди ҳамда тўртинчи босқичига йўл олди.

Нодирдек Ёқуббоев эса чехиялик Ван Нгуенга қарши ҳар икки партияда дуранг қайд этди. Шахматчилар бугун рапид форматидаги тай-брек баҳсларида ғолиб номига аниқлик киритишади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:33, 09.11.2025.
Ўқилди: 1185 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.