"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски жорий мавсумда жароҳат сабаб кўп ўйинларни ўтказиб юборганига қарамай гол уриш борасида яхши статистика кўрсатмоқда.
37 ёшли польяк янги мавсумда барча турнирларда 12 та ўйинда 7 та гол урган. Қизиқарлиси, у бу голларни уриш учун умумий 13 та зарба йўллаган.
Робертнинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган.













