"Арсенал" ярим ҳимоячиси ва сардори Мартин Эдегор ФИФА кунларида Норвегия терма жамоаси қароргоҳига боради.
Сами Мокбель хабарига кўра, 26 ёшли футболчи Норвегияни яқинлашиб келаётган Эстония ва Италияга қарши ўйинда яқиндан қўллаб-қувватлаш учун жамоа олдига боради. Шу билан бирган футболчи жароҳатини даволашда давом этади.
Маълумот учун, Норвегия 1998 йилдан буён илк бор ЖЧга чиқишга яқин турибди.













