"Наполи"нинг навбатдаги мағлубиятидан сўнг Антонио Контенинг жаҳли чиққач, матбуотда тез орада клубда янги мураббий пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Бироқ италиялик нуфузли журналист Фабрицио Романо унинг ўрнига Роберто Манчини таклиф этилгани ҳақидаги миш-мишларни ёлғон, деб ҳисоблайди.
"Наполи" барча миш-мишларга қарамай, Роберто Манчини билан боғланмаган," - дея нуфузли журналистнинг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.
Ҳозирда неаполликлар А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













