Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Александр Токов «Оқ-тепа» бош мураббийи этиб тайинланди

Баҳо:
+ | -

Шу кунга қадар "Оқ-тепа" клубида катта мураббий сифатида ишлаб келган Александр Токов бундан буён клубда бош мураббий лавозимида фаолият олиб боради.

Клуби раҳбарияти кеча истеъфога чиқарилган Владимир Аникиннинг ўрнига энг яхши номзод сифатида Александр Султанович Токовни топди. Эслатиб ўтамиз, Александр Токов апрель ойида ташкил қилинган мураббийлар курсида ўқиб, “С” лицензиясини олган.

Футболчилик фаолияти
Александр Султанович Токов - 1981 йил 1 сентябрда Сирдарё вилоятида таваллуд топган Александр футболчилик фаолияти давомида ҳимояда тўп тепган. 19 ёшида Тошкентнинг “Трактор” жамоасининг асосий таркибида ўйнай бошлаган ҳимоячи 2005 йилга қадар Вадим Абрамов қўл остида шуғулланган. Ўзининг чаққон ҳаракатлари билан Фарғонанинг “Нефтчи” клуби мураббийлар штабининг эътиборини қозонган Саша 2005-2007 йилги мавсумларни азим чинорлар юртида ўтказган.

Кейин Тошкентга қайтган футболчи “Локомотив” таркибидан жой олди. 2010 йил “Сўғдиёна” сафига қўшилишдан олдин ярим мавсум “Оқ-тепа” шарафини ҳам ҳимоя қилди. Ҳимоячи Жиззахдаги икки йиллик фаолиятдан сўнг яна пойтахтга қайтди ва “Оқ-тепа” либосини кийди. Сўнгги икки йилни жамоамизда ўтказган ҳимоячи бу йилдан мураббийлик фаолиятини бошлади.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Исми-шарифи: Александр Токов Султанович
Туғилган санаси: 01.09.1981
Туғилган жойи: Сирдарё вилояти
Футболчиликдаги амплуаси: ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: “Трактор” (2000-2005 йиллар), “Нефтчи” (2005-2007 йиллар), “Локомотив” (2007-2009 йиллар), “Сўғдиёна” (2010-2011 йиллар), “Оқ-тепа” (2009-2010, 2011-2012 йиллар)

Манба: www.oq-tepa.uz
Киритилди: 11:13, 21.07.2013.
Ўқилди: 4780 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.