"Барселона" вингери Ламин Ямал Испания терма жамоаси қайдномасидан четлатилган эди. У чов соҳасидаги жароҳатини даволаш мақсадида терма жамоани тарк этди.
COPE хабарига кўра, 18 ёшли футболчи жума кунидан бошлаб машғулотларни қайта бошлаши мумкин.
У ФИФА кунларидан кейинги "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинга 100 фоиз тайёр бўлади.













