Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Педри: «Фликни ғазаблантирмаган маъқул»

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоанинг собиқ мураббийлари ҳақида фикр билдирди.

"Мен доим Кумандан миннатдор бўламан, чунки у менга дебют қилишга имкон берди ва мени танимаганларида менга ишонди. Хави умидни қайтаришга ёрдам берди ва биздан ҳеч ким кутмаган пайтда чемпионликни қўлга киритдик. Хави - клуб афсонаси, у ёшларга жуда ишонарди. Флик билан яна бир қадам олдинга ташладик. Зарур бўлганда қаттиққўл, кулиш вақти келганда эса бизни кўп кулдиради. Одатда у хотиржам, бироқ уни ғазаблантирмаган маъқул," - дея Педрининг сўзларини келтиради BarcaTimes.

Жорий мавсумда 22 ёшли Педри барча турнирлар ҳисобида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 13:42, 14.11.2025.
Ўқилди: 2490 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик