Кириш Регистрация
16/12 00:45 Рома 1-0 Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано 0-0 Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед 4-4 Борнмут

Гейнрих «Хёдд»га қарши ўйингача жавроҳатидан фориғ бўлади

Баҳо:
+ | -

"Актобе" футболчиси Александр Гейнрих "Қайрат"га қарши Премьер-лига баҳсида жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, у 25 июль куни бўлиб ўтадиган Норвегиянинг "Хёдд" клубига қарши ўйинда майдонга туша олади.

"Маълумингизким, "Қайрат" клубига қарши ўйинда "Актобе" футболчиси Александр Гейнрих тиззасидан жароҳат олганди. Унинг Европа лигаси доирасида Норвегиянинг "Хёдд" клубига қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолганди. Бугун (22 июль) жамоа шифокорлар штаби футболчини тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказди. Олинган жароҳат жиддий бўлиб чиқмади ва Александр норвегияликларга қарши ўйингача сафга қайтиши керак", дейилади тарқатилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Европа лигасининг жавоб баҳси 25 июль куни Актобе шаҳрида бўлиб ўтади. Биринчи ўйинда қозоғистонликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришганди. Ўша баҳсда "Актобе" виза билан боғлиқ муаммолар туфайли Александр Гейнрих ва Темур Кападзе ёрдам бера олишмаганди. Жавоб баҳси 22:00да бошланади.

Манба: www.vesti.kz
Киритилди: 10:15, 23.07.2013.
Ўқилди: 2832 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.