17 ноябрь куни "Барселона" президентлигига номзод Виктор Фонт бошчилигидаги Носалтрес гуруҳи тақдимотлари бўлиб ўтди.
Тадбирга мингга яқин киши ташриф буюрди. Меҳмонлардан бири "Барселона"нинг собиқ бош мураббийи Хави бўлиб, у рафиқаси ва каталонияликларнинг яна бир собиқ футболчиси Габри билан биринчи қаторда ўтирган эди.
Хави "Барселона"нинг амалдаги президенти Жоан Лапорта даврида жамоани бошқарган.













