Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония

Мбаппе Африкада йилнинг энг яхши футболчиси деб топилган Ҳакимийга юзланди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе "Пари Сен-Жермен"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Ашраф Ҳакимийни табриклади. Марокашлик футболчи Африкада 2025 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Сени яхши кўраман, ука. Африка қироли. Баракалла, дўстим. Сен бу мукофотга тўлиқ лойиқсан", - деб ёзди Мбаппе ижтимоий тармоқда Ҳакимийга мурожаат қилиб.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилгача Килиан ва Ашраф "ПСЖ"да бирга тўп суришган, шундан сўнг француз "Реал"га ўтганди. Ҳакимий Париж гранди сафида 2024/25 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.

Киритилди: 06:59, 20.11.2025.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.