Кириш Регистрация

"Реал" собиқ ҳужумчиси Эндрикка кетишни маслаҳат берди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Мариано Диас Эндрик жамоасини ўзгартиргани маъқул деб ҳисобламоқда.

19 ёшли бразилиялик футболчи "қаймоқранглилар" сафида деярли майдонга тушмаяпти, шу боис у январда ижарага кетиши тахмин қилинмоқда. Ҳужумчини Франциянинг "Лион" клуби ўз сафига қўшиб олмоқчи.

"Мен Эндрикка агар у "Реал"дан кетса, ўйиндан завқланишни маслаҳат берган бўлардим. Доимо асосий таркибда ўйнаш - футболчи учун энг яхши нарса. Сенга ҳақиқатан ҳам ишонишса, сен ўзингнинг бутун салоҳиятингни очиб беришинг мумкин, майдонга бир неча дақиқага чиқиш эса умуман тўғри эмас, чунки сен ўзингни кўрсатишга улгурмайсан. Агар Эндрик ижарага кетса, келажакда "Реал"да ўйнашига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди," - дея Мариано Диаснинг сўзларини келтиради Madrid Universal.

Жорий мавсумда Эндрик атиги бир марта майдонга тушди.

Киритилди: 08:38, 20.11.2025.
Ўқилди: 1357 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик