Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Флик - Решфорд ҳақида: "Ҳозир у кўп табассум қилади"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ҳужумчи Маркус Рэшфорд Чемпионлар Лигаси умумий босқичининг сафар ўйинида "Челси" билан ўйнаши мумкинлигини айтди.

"Мен жуда мамнунман. У шамоллашдан кейин қайтди, лекин энди унинг аҳволи яхши. Эртага унинг бошланғич таркибда тушиши ёки захирадан майдонга тушишини ҳал қиламиз. Аммо унинг "Барселона"да ўйнаётганидан хурсандман. Мен уни кузатдим. Ўтган сафар "Ньюкасл" билан ўйин олдидан ҳам шундай деганман - унинг бутун фаолиятини кузатиб борганман. Унинг ўйин сифатига қойил қолдим: жарима майдони ичида, дарвоза олдидаги ҳаракатлари. "Барселона"да ҳам у буни кўрсатмоқда.

Бу ўзгариш - Барселонадаги бошқа маданиятдаги ҳаёт, ажойиб об-ҳаво, одамлар - мен учун бу жуда ёқимли. Ҳозир у кўп жилмаяди. Агар у биздаги муҳитдан завқлана олса, бу унинг учун ҳам жуда яхши," - деди Флик матбуот анжуманида.

28 ёшли англиялик Рэшфорд 2025/26 йилги мавсумда Испания жамоаси сафида барча мусобақаларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:59, 25.11.2025.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3246]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2119]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1848]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1839]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1783]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1577]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1528]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1525]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1483]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1461]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик