Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Осон эмас бу майдон ичра турмоқ

Баҳо:
+4 | -

Ўз касбимдан ташқари нафақат футболнинг, балки адабиётимизнинг ҳам қайсидир маънода чин шайдосиман. Шу сабабли ҳам ёзувчилар, шоирларимиз иштирокида ўтадиган турли бадий кечаларда иштирок этиб боришга ҳаракат қиламан. Ана шундай учрашувларнинг бирида элимиз ардоқлаган шоир Сирожиддин Сайиднинг айтган бир гаплари ҳеч эсимдан чиқмайди. “Агар имкони бўлганида эди “Тошкент оқшоми” газетасида ишлаган даврларимга бутун фаолиятимни алмашган бўлар эдим, чунки бу даврдек олтин давримни ҳаётим давомида бошқа яшаб ўтмадим...”.

Бир пайтлар қўлига қалам олиб, катта мақсадлар ила бутун бошли халқнинг, яъни футбол мухлисларининг дардини, қувончини, жамики ҳиссиётини борича ёрита олган “Чемпион” аъзолари газетада фаолият олиб борган даврларини айни дамда қандай хотирлаши бизга қоронғу. Аммо бир ҳақиқат борки, буни ҳеч ким инкор этолмайди, “Чемпион” қисқа давр оралиғида нашрлар орасида ҳақиқий, номига хос тарзда чемпионга айланган эди. Ҳасанали ота Қодиров, Олимхўжа Бўронов, Қахрамон Асланов, Хайрулла Ҳамидов, Шуҳрат Шокиржонов, Муҳрим Аъзамхўжаев, Бобур Акмалов, Алексей Глазунов каби турли услуб эгалари бўлмиш ижодий гуруҳ қисқа давр ичида айнан “Чемпион” орқали футбол мухлисларининг севимли ижодкорларига айланиб улгуришганди. Нашрнинг қисқа давр оралиғида бу даражага кўтарилиши кимгадир ёқди, кимгадир эса йўқ. Шу сабабли юқорида исмини келтириб ўтган қаҳрамонларимиз ижодига нисбатан тош ҳам отилди, танқид ҳам қилинди, қаршиликлар ҳам бўлди. Аммо барибир рахмат айтганлар, “отанга балли” деганлар кўпроқ эди. Нима учун ўзига боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли фаолияти тугатилган бўлса ҳам футбол мухлисларни “Чемпион”ни кўп эслашади, қўмсашади, соғинишади? Чунки, “Чемпион”да ҳақиқий ижод бор эди, ўзига хос рақобат бор эди. Ижодкорларда эса меҳнатнинг ҳақиқий завқини туюшдек ҳиссиёт ва оддийлик бор эди. Ва энг асосийси, ўша пайтларда бошқа нашрларда учратмайдиганингиз - ҲАҚИҚАТ бор эди. Юқорида келтирганимдек, “Чемпион” фаолияти тугатилди, аммо у ўзида акс эттирган олий хақиқат сингари эгилса ҳам, букилса ҳам синмади! Бугун ўша “Чемпион” Stadion.uz бўлиб бўй чўзмоқда, яна гулламоқда.

Ўз фаолиятини бошлаганига эндигина бир ярим йилдан ошган Stadion.uz сайти яна қисқа давр ичида мухлислар диққатини ўзига қаратибгина қолмай, юртимизда фаолият олиб бораётган футболга ихтисослашган турли сайтлар ичида етакчи сайтлардан бирига айланди. Албатта бунинг учун юқорида исмларини келтириб ўтганим собиқ «чемпиончилар»икки баравар кўпроқ меҳнат қилишди, ҳаракатда бўлишди. Фаолият тури ўзгартирилди, аудитория ўзгартирилди, улар бир пайтлар кўтариб чиққан байроқ ҳам «чемпион»дан stadion.uz’га ўзгартирилди, аммо мақсад ўзгармади. Қаҳрамонларимизнинг асосий мақсади ўзбек футболининг ривожига муносиб ҳисса қўшиш эди. Йигитлар қўлни қўлга бериб, ўз мақсадларини амалга ошириш учун бу йўлни танлашганганда, ўша икки-учта сўз билан ифода этиладиган ва бир қарашда оддий кўринадиган МАҚСАДни амалга оширишда қандай машаққатлар, қийинчиликни енгиб ўтишга тўғри келишини ҳис қилишганмикан ўшанда? Билмадим...

Охирги пайтда сайт фаолияти бўйича турли танқидлар янграганидан хабарингиз бор. Аввалига “стадиончилар кампаниявоз” қабилидаги фикрлар янгради. Бу ҳолат нафақат сайт ижодкорларига, балки сайт фаолиятига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсонни эътирозига сабаб бўларди. Шундай ҳам бўлди. Чунки бу пайтга келиб сайтда Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ саралаш босқичида босиб ўтган йўли журналистлар ва мухлислар томонидан ёзилган турли мақолалар билан кенг ёритилаётганди. Воқеалар ривожи эса stadion.uz таҳририятининг бу ҳолат бўйича эълон қилинган раддияси билан якуний кўринишни юзага келтирганди. Аммо ...

Сайтда ўз блогига эга бўлган спорт журналисти Бобомурод Абдулланинг “Журнамухлислар ғалаёни” мақоласининг чоп қилиниши ҳаммасидан ошиб тушди. Тўғри ушбу мақолада кўтарилган айрим мавзуладниларни сўзсиз қўллаб қувватлайман, аммо мақола нохолис фикрлар ва асоссиз танқидлардан ҳоли эмас. Журналист ўз мақоласида stadion.uz’ни танқид қилишдан ташқари бир қанча тушунарсиз фикрларни илгари сургани кишини хайратга солади. Бир пайтлар ўз мақолаларида “барсук”, “барселинлар” каби ҳеч қандай тилга мансуб бўлмаган ва луғавий маъно англатмайдиган атамаларни ишлатган журналист ўзининг навбатдаги чиқишида сайтда мақолалари чоп қилинган мухлисларни “журнамухлислар” деб атади. Мақола давомида бу атама қандай ниятда ишлатилганини билмадим-у, аммо на она тилимизда, на бошқа тил луғатларидан бу сўзни топасиз. Мухлис ўз номи билан мухлис, унинг футбол оламида ўз ўрни, ўз йўли бор, лекин бу мухлис ўз фикрларини қандайдир ижод тури шаклида эълон қилмасин дегани эмас. Шундай экан бу ҳол сайтда мақолалари чиққан мухлисларга нисбатан ҳақорат эмасми? Йўқ, мен ҳам Бобомурод Абдулла ёки бошқа бировни танқид қилмоқчи эмасман. Менга бошқа нарса оғир ботяпти. “Сен ахмоқсан, мен эмас” принцпида ҳамма жойда оғиз кўпиртириб, сайтни қоралаётганларнинг ишлари оғир ботяпти. Ўзининг асосий вазифаси нималигини билмай туриб, бошқанинг меҳнатини ерга ураётганларнинг қилиғи оғир ботяпти. Мамлакат футболига ҳаммадан кўра яқинроқ бўлган айрим одамларнинг МТЖ тақдири қолиб, мухлислар ва журналистларга оёқ чўзиб “СЕН КИМСАН?...” дегувчиларнинг гаплари ғазаблантирмоқда.

Ҳа, қадрдон мухлис, афсуски футболимиз атрофида ана шундай фисқу-фасодларлар борлиги одамнинг кўнглини хира қилади. Мамлакат футболи ҳақида ҳаммадан кўп қайғуришни истасанг - ахмоқ, ёзсанг – “журнамухлис” бўласан. Мен ушбу мақолани ёзиб кимгадир яхши кўринишни мақсад қилмадим. Ишонинг, мен мақолаларининг шайдоси бўлганим Қаҳрамон Асланов ёки Олимхўжа Бўроновни ҳаётда кўрмаганман ҳам...

Юқорида сайтда фаолият олиб борган журналистларни кўпроқ тилга олган бўлсам, тушунингки, мухлислар номидан - сизнинг номингиздан уларга миннатдорчилик билдиришни хоҳладим. Ахир улар бизни деб меҳнат қилишади, бизни деб “катталар”дан танбеҳ эшитишади, мамлакат футболи тақдири ҳақида қайғурганлари учун ёмонотлиқ бўлишади, ҳеч қандай моддий манфаат кўрмаса ҳам биз учун қилаёган меҳнатларидан завқ олиб яшашади... Бошқалар қадрламаса ҳам биз уларнинг меҳнатларини қадрлайлик. Бошқалар уларнинг юзига лой чаплашга урунса, биз бу инсонларнинг юзи билан фахрланайлик. Майли, бизни ҳеч ким ўрнида кўришмасин, майли яна “журнамухлис” деб ҳақоратлашсин. Стадиондаги мухлисларга хос тарзда миннатдорчилигимизни изҳор қилайлик. РАҲМАТ СИЗГА, АЗИЗ СОБИҚ “ЧЕМПИОН”ЧИЛАР!!!

Дилшодбек Жуманиёзов (VIQOR) ва
Мансурбек Исмоилов (KNYAZ)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:00, 25.07.2013.
Ўқилди: 9680 марта.
Фикрлар: 61 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.