"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл "Челси"даги муаммолар ҳақида фикр билдирди.
Чоршанба куни Энцо Марески жамоаси кутилмаганда премьер-лига аутсайдерларидан бири "Лидс"га имкониятни бой бериб қўйди (1:3).
"Челси" тўртинчи ёки бешинчи ўринни эгаллайди, ҳеч қандай муаммо йўқ. Аммо жамоада чемпионликка даъвогарлик қилиш учун етарлича сифатли ҳужумчилар, марказий ҳимоячилар ва дарвозабонлар йўқ", - деди Sky Sports мутахассиси "Лидс"га қарши ўйин якунлангач.
"Кўклар" 14 турдан сўнг 24 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда. Пешқадам "Арсенал"дан тўққиз очко ортда қолмоқда.













