Лиссабоннинг "Бенфика" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар Лигасида "Наполи"га қарши кечадиган қарама-қаршилик ҳақида фикр билдирди.
"Италия жамоасига қарши ўйнаш устунлик бўладими ёки йўқми, билмайман. "Наполи" жуда кучли жамоа бўлиб, қисқа вақт ичида иккита Италия чемпионлигини қўлга киритди. Афсуски, биз учун улар мавсум бошидагига қараганда бошқача ўйнамоқда. Менга уларнинг аввалги ўйинларидан кўра ҳозирги ўйинлари кўпроқ ёқади", - дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, "Бенфика" 10 декабрь куни "Наполи"га қарши баҳс олиб боради.













