Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Хорхе Вальдано "қироллик клуби"нинг айни вақтдаги муваффақиятсизликларида Хаби Алонсони айбдор деб ҳисобламаяпти.
"Мен Хаби Алонсони малакали мураббий деб биламан. Муаммо унда эмас, югурмаётган футболчиларда.
Жамоа янада агрессивроқ бўлиши керак ва бунга футболчилар масъул. Мураббий ҳаммасини назорат қилади, футболчиларга мотивация беради. Бильбаодаги ажойиб ўйиндан кейин "Сельта" билан ўзига кела олмагани ачинарли.
Қачонки, ҳисоб 0:1 бўлиб, қизил карточкадан кейин жамоа қийин аҳволда қолгачгина уйғонди", - деди аргентиналик 70 ёшли собиқ футболчи.













