Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

«Реал»да Эндрик бўйича қарор қабул қилинди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик жорий трансфер ойнасида жамоани тарк этмайди.

Инсайдер Фабрицио Романо хабар беришича, бразилиялик футболчини жамоада олиб қолиш қарори клуб раҳбарияти ва бош мураббий Жозе Моуринью томонидан якдиллик билан қабул қилинган. Аввалроқ испан ОАВлари ҳам «қироллик клуби» Эндрикни ўз таркибида сақлаб қолишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Португалиялик мутахассис Эндрикка ишонч билдирмоқда ва футболчининг камида январь ойига қадар «Реал»да қолишини хоҳламоқда. 20 ёшли ҳужумчи жамоада 9-рақамли футболкада ҳаракат қилади.

Эндрик ўтган мавсумнинг биринчи ярмида «Реал» асосий таркибига мунтазам кира олмагани сабабли йил бошида ижара асосида «Лион»га йўл олган эди. У Франция клубида ўзини яхши томондан намойиш қилиб, Карло Анчелоттини ишонтирди ва мураббий уни Бразилия терма жамоасига қайта чақирди.

Киритилди: 08:56, 11.08.2026.
Ўқилди: 3611 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик