Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Скоулз «Манчестер Юнайтед»ни «ҳақиқий масхарабоз»ни сотиб олишга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулз клуб «Тоттенхэм» ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг трансферига аралашиб, уни илиб кетиши кераклигини айтди. Унинг сўзларига кўра, аргентиналик футболчи — «ҳақиқий масхарабоз», аммо жамоага айнан шундай ўйинчилар зарур.

«Билиб турибман, бу аҳмоқона эшитилиши мумкин, лекин у менга ёқади. У жуда яхши ҳимоячи, аммо баъзида аҳмоқона ишларни қилади. У ҳақиқий масхарабоз. Лекин агар кимдир уни жиловлай олса, масалан Майкл Кэррик, унга ёрдам бериши мумкин. «Олд Траффорд» мухлисларига у аниқ ёққан бўларди», — деди Скоулз.

Ромеро «Атлетико»га ўтишга яқин турибди, бироқ «Интер», «Барселона» ва «Арсенал» ҳам унга қизиқиш билдирмоқда. Скоулзнинг ҳисоблашича, марказий ҳимоя «Юнайтед»нинг энг асосий муаммоси ҳисобланади.

Киритилди: 17:21, 11.08.2026.
Ўқилди: 2968 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик