«Галатасарой»нинг нигериялик форварди Виктор Осимхен Саудия Арабистони вице-чемпионининг эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Флориан Плеттенберг хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Ал-Ҳилол» билан боғлиқ воситачи «Галатасарой»га Осимхен учун огзаки равишда 130 миллион евро таклиф қилган. Барчасига қарамай, айни дамда Туркия клуби нигериялик футболчи бўйича ҳеч қандай музокараларга киришишни режалаштирмагани таъкидланмоқда.
Ўтган ёзда «Галатасарой» Осимхенни «Наполи»дан 75 миллион еврога сотиб олган эди. 2025/26 йилги мавсумда форвард барча мусобақаларни инобатга олган ҳолда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













