Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Оғирлиги 40 килограммдан зиёд: «Реал» Моуриньо қўл остида илк совринни ютди (ФОТО)

Баҳо:
+ | -

Янги мавсум ҳали бошланмаган бўлса-да, Жозе Моуриньо «Реал» билан илк совринини қўлга киритишга улгурди. Гап, албатта, норасмий турнир соврини ҳақида кетмоқда.

Мадридликлар якшанба куни «Депортиво» устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонгач, Тереза Эррера совриги билан тақдирланди.

«Риасор» стадионида ўтган учрашувдаги ягона гол муаллифи Браим Диас бўлди. У дарвозабон Андрей Луниннинг қўл билан берган голли узатмасидан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

«Реал» қўлга киритган Тереза Эррера совриги XVIII асрда яшаган хайриячи аёл шарафига номланган. Унинг ўзига хос жиҳати — вазни 40 килограммдан зиёд эканида.

Ўйиндан кейин «Реал» футболчилари клуб президенти Флорентино Перес билан бирга соврин билан эсдалик учун суратга тушишди. Кубок шунчалик оғирки, уни бир вақтнинг ўзида икки нафар мадридлик футболчи кўтариб борди.

Киритилди: 17:24, 13.08.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик