«Халл» сенегаллик ҳимоячи Нобел Менди билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Томонлар ўртасидаги келишув 2031 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
21 ёшли футболчининг аввалги жамоаси «Райо Вальекано» эди. Менди Испания клуби сафида 2025 йилдан буён тўп суриб келаётганди.
2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «Райо Вальекано» таркибида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Менди фаолияти давомида, шунингдек, «Бетис» ва «Париж» клублари шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Transfermarkt портали Сенегал терма жамоаси футболчисининг бозор қийматини 7,5 миллион еврога баҳоламоқда. Манба маълумотига кўра, «Халл» Менди трансфери учун 23,4 миллион евро тўлаган.













