Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Фликнинг режаларига кирмаган футболчига 10 дан ортиқ клубдан таклиф бор

Баҳо:
+ | -

Маттео Мореттонинг Solofichajes123 нашрига таяниб хабар беришича, «Барселона» ўнг қанот ҳимоячиси Эктор Форт билан хайрлашиш эвазига 20 миллион евро талаб қилмоқда.

Агар каталонияликлар футболчи ҳуқуқларининг 50 фоизини ўзларида сақлаб қолишни исташса, ушбу нарх 10 миллион еврогача тушиши мумкин.

Бош мураббий Ханси Флик Хави Эспартни асосий таркибга ўтказиш ва унга таянишни афзал кўриб, Фортни ўз режаларидан чиқариб ташлади. Шундан сўнг футболчига ўзига янги клуб топиш топширилди.

Ўтган мавсумни ижара асосида «Эльче»да ўтказган 20 ёшли ҳимоячига камида ўнта клубдан, жумладан, Дортмунднинг «Боруссия»си ҳамда Англия, Испания ва Италия жамоаларидан таклифлар тушган.

Киритилди: 18:14, 13.08.2026.
Ўқилди: 2198 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик