Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК

Чемпионлар Лигаси-2026/27: плей-офф босқичидаги барча жуфтликлар аниқланди

Баҳо:
+-1 | -

Европа Чемпионлар Лигаси-2026/27 мавсуми саралашининг учинчи босқичи доирасидаги жавоб учрашувлари 11 август куни бўлиб ўтди. Уларнинг якунларига кўра, плей-офф босқичида иштирок этадиган барча жамоалар ва жуфтликлар аниқланди.

Плей-офф босқичида қуйидаги жуфтликлар баҳс олиб боради:

  • «Фенербаҳче» (Туркия) — «Лион» (Франция);
  • «НЕК Неймеген» (Нидерландия) — «Буде-Глимт» (Норвегия);
  • «Хапоэль» (Беэр-Шева, Исроил) — «Сабаҳ» (Озарбайжон);
  • «Слован» (Словакия) — «Целе» (Словения);
  • «Селтик» (Шотландия) — «ЛАСК» (Австрия);
  • «Динамо» (Загреб, Хорватия) — «Викинг» (Норвегия);
  • «Левски» (Болгария) — АЕК (Греция).

Плей-офф босқичининг дастлабки учрашувлари 18 август, жавоб баҳслари эса 25 август куни ўтказилади.

Ушбу босқичдаги жуфтликларда ғолиб чиққан жамоалар Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида иштирок этади. Мағлуб бўлган клублар эса Европа Лигасининг асосий босқичига йўл олади.

Амалдаги Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби — «Пари Сен-Жермен». Парижликлар 2025/26 йилги мавсум финалида Лондоннинг «Арсенал» клубини пенальтилар сериясида 4:3 ҳисобида мағлуб этган. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунланган.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:14, 12.08.2026.
Ўқилди: 7301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик