"Арсенал" клуби ёзги трансфер ойнасининг қолган кунларида ўз таркибини кучайтиришни давом эттиришни режалаштирмоқда.
TeamTALK нашри хабар беришича, Лондон клуби яна учта трансферни амалга оширишни режалаштирмоқда. "Канонирлар" марказий ҳимоячи ва чап қанот вингерини, агар зарур молиявий ресурсларга эга бўлса, ҳужумчини сотиб олиш ниятида.
Шу билан бирга, "Арсенал" бир нечта ўйинчиларни сотиш устида ишламоқда. Кетиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилардан бири "Вест Хэм" томонидан қизиқиш билдирилаётган Рейсс Нелсон. Бироқ, "Канонирлар" ижарага олиш ўрнига доимий трансферни афзал кўришмоқда.
Габриэль Жезус ва Габриэль Мартинелли ҳам жамоани тарк этиши мумкин. "Наполи" Жезусга қизиқмоқда, "Галатасарой" эса Мартинелли вариантини кўриб чиқмоқда.













