Кириш Регистрация

“Реал” ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин — АS

Баҳо:
+ | -

Англиянинг “Астон Вилла” клуби Мадриднинг “Реал” ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Эндрикни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг АS нашри хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчи доимий ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида Мадрид клубини вақтинчалик тарк этмоқчи. Шу сабабли, унинг бошқа жамоага ўтиши ижара асосида амалга ошиши кутилмоқда.

Футболчининг ўзи потенциал харидорларга аниқ талаблар қўйган: у асосий таркибнинг муҳим ўйинчиси бўлишни ва нуфузли халқаро турнирларда, хусусан, Чемпионлар Лигасида иштирок этишни хоҳлайди. Қайд этилишича, иқтидорли ҳужумчи атрофидаги вазиятни Англия клубидан ташқари Италиянинг “Рома” жамоаси ҳам диққат билан кузатиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эндрик 2025/2026-йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида Франциянинг “Лион” клубида ўтказди. Унинг бу ердаги иштироки анча омадли чиқди: ҳужумчи барча турнирлар доирасида 21 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ҳамда 8 та голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:47, 10.08.2026.
Ўқилди: 446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик