Англиянинг “Фулҳэм” клуби Испания Ла Лигаси вакилларидан яна бир футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Sport.es хабарига кўра, лондонликлар “Барселона” ҳимоячиси Эктор Форт трансферига қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, “Фулҳэм”нинг янги бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоада катта ўзгаришларни амалга оширмоқда ва испаниялик ёш иқтидорларга алоҳида эътибор қаратишни режалаштирилган.
Аввалроқ “Фулҳэм” Мадриднинг “Реал” вакиллари — ҳужумчи Гонсало Гарсия ва ярим ҳимоячи Сезар Паласиос трансферларини расман эълон қилганди. Энди эса “Реал”нинг собиқ мураббийи “Барселона” академиясидаги футболчиларни ҳам жамоага жалб қилмоқчи. Арбелоа ўнг қанот ҳимоячисини изламоқда ва клубдан Фортнинг Англия Премьер Лигасига трансфери бўйича молиявий шартларни ўрганишни сўраган.
Шунингдек, “Барселона” асосий жамоада ўрин топа олмаётган ва академияда ривожланишини давом эттира олмайдиган ёш футболчилардан максимал молиявий фойда олиш стратегиясини олиб бормоқда. Шу сабабли Эктор Фортнинг тахминан 10 миллион еврога сотилиши кутилмоқда.













