Ўзбек футболи атрофидаги охирги вокеалар ва футболимиз ривожи учун билдирилаётган кўплаб фикрларни кузатиб, мен ҳам бир мухлис сифатида ўз фикримни айтмоқчиман... Назаримда Ўзбек футболини ривожлантириш учун аввало стадионларимизни жаҳон талабларига мос ҳолга келтиришимиз керак. Асосийси эса стадионларимиздаги телекамералар сонини ва сифатини оширишимиз керак... Наҳотки буни иложи бўлмаса?
Ўйлаб кўрсам, Европа яшил майдонларида тўп тепадиган жуда кўп футболчиларни расмини кўрсатишса, иккиланмай уни кимлигини ва қайси жамоада ўйнашини айтамиз, чунки уларни бизга таништиришда, телетрансляцияларни ўрни беқиёс бўлган... Ўзбек футболчиларини исмларини алоҳида ёзиб, расмларини алоҳида чалкаштириб қўйингчи, (агар ўша ўйинчи МТЖ ўйинчиси бўлмаса) ҳамма ҳам тўгри топа олармикин?..
Демоқчи бўлганим Ўзбекистон чемпионатидаги футбол ўйинларини уйда ўтириб, телевидение орқали кузатиш ҳеч ким учун кизик эмас. Пойтахт жамоаларидаги ўйинлар трансляциясида бир оз сифат бордир лекин, вилоят жамоаларини ўйинларини телевидение орқали кузатсангиз, биргина камерада ишлашади, баъзида гол бўлган вазиятда ҳам такрорий лавҳа берилмайди... Юртимизда футболга катта эътибор берилаётган, футбол учун АНЧАГИНА маблағ сарфланаётган бир пайтда, наҳотки телетрансляциялар сифати учун МАБЛАF топилмаса...? Биз хам хоҳлардик, масалан: "Сўғдиёна"-"Гулистон" ўйинида, юқори сифатли техникалардан фойдаланилса, ўйин бошланишидан аввал жамоалар қандай тактик услубдан фойдаланишини экранда схемаларда кўрсатилса, голли вазиятларни турли камераларда, ҳар-хил томондан қайта-қайта кўрсатилса. Футболчиларни ўйиндаги турли ҳолатларини, ана шу ҳолатда юзларидаги мимикаларини, вазиятлар учун муносабатларини секинлаштирилган ҳолатда кўрсатиб беришса... Шундай бўлса бизда хам Ўзбекистон миллий чемпионатига бўлган муносабат балки ижобий томонга ўзгарармиди... Футболчиларнинг ўзларида ҳам ўз устида ишлаш ва ўзгача иштиёқ туғилармиди... Афсуски нима учундир бизда бу нарсаларга эътибор қаратилмаяпди...
FERGANA никли мухлисимиз