Кириш Регистрация
10/12 01:00 Монако 1-0 Галатасарой
10/12 01:00 Аталанта 2-1 Челси
10/12 01:00 Барселона 2-1 Айнтрахт Ф
10/12 01:00 Интер 0-1 Ливерпуль
10/12 01:00 ПСВ 2-3 Атлетико
10/12 01:00 Тоттенхэм 3-0 Славия
10/12 01:00 Юнион 2-3 Марсель
10/12 15:00 Сеул 1-1 Мельбурн Сити
10/12 15:00 Санфречче Хиросима 1-0 Шангхай Шенхуа
10/12 22:45 Қорабоғ 2-4 Аякс
10/12 22:45 Вильярреал 2-3 Копенгаген
11/12 01:00 Атлетик Бильбао 0-0 ПСЖ
11/12 01:00 Байер 2-2 Ньюкасл
11/12 01:00 Боруссия Д 2-2 Буде-Глимт
11/12 01:00 Брюгге 0-3 Арсенал
11/12 01:00 Ювентус 2-0 Пафос
11/12 01:00 Реал Мадрид 1-2 Манчестер Сити
11/12 01:00 Бенфика 2-0 Наполи

50 ёшли Оксана Чусовитина 2028-йилги ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этмоқчи

Баҳо:
+ | -

1992-йилги Олимпиада чемпиони, 50 ёшли ўзбекистонлик гимнастикачи Оксана Чусовитина 2028 йил Лос-Анжелесда бўладиган ёзги Олимпия ўйинлари саралашида иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди. Спортчи бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

“Бу йил Жаҳон чемпионатига (Жакарта) боришни режалаштирганим йўқ эди. Тўртала снаряд бўйича янги дастурларни тайёрлаш учун бир оз танаффус қилишга қарор қилдим. Ҳозир фақат машғулотларга эътибор қаратмоқчиман, мусобақаларга чалғимоқчи эмасман. Асосий мақсадим — Лос-Анжелес ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш. Шу сабабдан саралаш босқичи учун тинчгина тайёргарлик кўришни мақсад қилганман”, деди Чусовитина ТАСС билан суҳбатда.

Оксана Чусовитина тарихда саккиз маротаба Олимпиадада қатнашган ягона гимнастикачи бўлиб, 1992, 1996, 2000, 2004, 2008, 2012, 2016 ва 2020-йилги ўйинларда иштирок этган. Чусовитина фаолияти давомида Олимпиада олтин медали, 3 карра Жаҳон чемпионатининг ғолиби, шунингдек, Европа ва Осиё ўйинлари ғолиблигини қўлга киритган. У турли йилларда СССР, Германия ва Ўзбекистон терма жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:54, 10.12.2025.
Ўқилди: 824 марта.
Фикрлар: 16 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.