Кириш Регистрация

"ПСЖ" Дембеле ҳақида муҳим хабарни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Олтин тўп-2025" соҳиби, Франциянинг "ПСЖ" клуби вингери Усмон Дембеле якка тартибда машғулот ўтказишни бошлади. Бу ҳақда Париж гранди матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жароҳат туфайли ҳужумкор ярим ҳимоячи Европа Чемпионлар Лигаси умумий босқич 6-туридан ўрин олган Бильбаонинг "Атлетик" клубига қарши кечган баҳсда иштирок эта олмади. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Дембеленинг трансфер нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Усмон ва парижликлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йил июнь ойи охирида тугайди.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида вингер 8 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 18:12, 12.12.2025.
Ўқилди: 877 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик