Мадриднинг "Реал" клуби марказий ярим ҳимоячиси Федерико Вальвердеда жиддий тиббий муаммолар бор. Бу ҳақда DAZN журналисти Серхио Киранте хабар бермоқда.
Манбага кўра, уругвайлик футболчи сўнгги уч ҳафтадан бери ўзини ноқулай ҳис қилмоқда, бироқ барибир ўйнашда давом этмоқда. Қайд этилишича, Вальверде жамоадаги оғир вазият фонида жамоадошлари ва бош мураббий Хаби Алонсога панд беришни истамаяпти.
Жорий мавсумда 27 ёшли хавбек барча мусобақаларда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.













