Кириш Регистрация

Бензема "Лион"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Баҳо:
+ | -

"Олтин тўп" соҳиби, франциялик ҳужумчи Карим Бензема фаолиятини бошлаган "Лион"га қайтишга тайёрми ёки йўқлиги ҳақида гапирди.

"Қайтишим мумкинлигини аниқ айтиш қийин. Футболда фол очиб бўлмайди. Балки ҳаммасини шундайлигича қолдирган маъқулдир. "Лион"га бошқа вазифаларда ёрдам беришим мумкинлигини истисно қилмайман. Футболчи сифатида эса билмайман," - дея 37 ёшли юлдуз ҳужумчининг сўзларини келтиради Lequipe.

Бензема "Лион" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

2023 йилдан буён ҳужумчи Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Каримнинг клуб билан меҳнат шартномаси келаси йилнинг июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Унинг бозор қиймати етти миллион еврога баҳоланмоқда.

Киритилди: 17:03, 14.12.2025.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.