Кириш Регистрация

Ла Лига ўйини кучли ёмғир сабаб қолдирилди

Баҳо:
+ | -

Испания Ла Лигасининг якшанба кунги "Леванте" - "Вильярреал" учрашуви қолдирилди. "Қизил-кўклар" сайтида ёзилишича, минтақадаги об-ҳаво маълумоти туфайли ўйинни бошқа муддатга кўчириш сўралган. Кучли ёмғирлар туфайли ҳукумат хавфнинг қизил даражасини эълон қилди. Испания Қироллик футбол ассоциацияси сўровни маъқуллади.

"Леванте" - "Вильярреал" учрашувининг янги санаси кейинроқ эълон қилинади. Мухлислар харид қилган чипталар ўз кучида қолади.

Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" Ла Лига турнир жадвалида учинчи, "Леванте" эса сўнгги поғонада бормоқда.

Киритилди: 17:24, 14.12.2025.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.