Кеча "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Самсунспор"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Мазкур баҳсда истанбулликларнинг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда ассист билан жамоаси ғалабасини таъминлади.
SofaScore портали унинг ўйиндаги ҳаракатларини 8,1 баллга баҳолади. Бу барча футболчилар орасидаги энг юқори кўрсаткич.
30 ёшли ҳужумчимиз ўйин давомидаги ҳаракатли рақамларда:
Рейтинг: 8,1 балл
Ўйнаган дақиқалари: 87
Гол: 1
Ассист: 1
Зарбалар: 4
Кутилма голлар (xG): 0.53
Аниқ зарбалар: 3
Ноаниқ зарбалар: 1
Жарима майдони ташқарисидан зарбалар: 2
Жарима майдони ичидан зарбалар: 2
Рақиб жарима майдони ичида тўпга тегинишлар: 4
Фойдаланилмаган хавфли вазиятлар: 1
Муваффақиятли дриблинг: 1/2 (50%)
Тўпга тегиниш: 41
Узатмалар: 25/29 (86%)
Яратилган хавфли вазиятлар: 1













