Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби бош мураббий Томас Франкни истеъфога чиқариши мумкин. Клуб аллақачон унинг ўрнига номзодларни қидирмоқда.
Caught Offside нашри "шпорлар" мураббийлари шорт-листини эълон қилди. Унга уч нафар мутахассис киритилган. Булар Маурисио Почеттино, Оливер Гласнер ва Марку Силва.
"Тоттенхэм" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда.













