Кириш Регистрация

Италия Суперкубоги. «Интер» пенальтилар сериясида «Болонья»га ютқазиб қўйди

Баҳо:
+ | -

"Интер" Италия Суперкубоги ярим финалида "Болонья"га мағлуб бўлди - 1:1 (пен. - 2:3). Ўйин Ар-Риёддаги "Қирол Сауд университети" стадионида бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 2-дақиқасида "норадзуррилар" ҳужумчиси Маркус Тюрам ҳисобни очди. Танаффус арафасида Рикардо Орсолини пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Ўн бир метрлик серияда "Болонья" футболчилари аниқроқ бўлишди - 3:2.

Финалда "Болонья" "Милан"дан устун келган "Наполи"га қарши ўйнайди (2:0).

Италия Суперкубоги. Ярим финал
18 декабрь, 23:59
Болонья - Интер - 1:1. Пенальтилар - 3:2
Голлар: Тюрам, 2 (0:1). Орсолини, 35 - пенальтидан (1:1)
Болонья: Равалья, Хеггем, Лукуми, Миранда, Хольм, Побега (Фергюсон, 75), Моро, Одгор (Фаббиан, 75), Бернардески (Роу, 40), Орсолини (Камбьяги, 63), Кастро (Иммобиле, 75)
Интер: Х. Мартинес, де Врей, Бастони, Биссек, Зелиньски (Сучич, 86), Мхитарян (Фраттези, 71), Барелла, Димарко, Луис Энрике (Диуф, 71), Тюрам (Л. Мартинес, 71), Бонни

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 05:01, 20.12.2025.
Ўқилди: 814 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.