Килиан Мбаппе 27 ёшни қаршилади. "Реал" ҳужумчисини собиқ клуби "ПСЖ" ва Франция терма жамоаси байрам билан табриклади.
Парижликлар ижтимоий тармоқда қисқа табрик эълон қилишди.
- Мбаппе 27 ёшни қаршилади! Туғилган кунинг билан, Килиан! - дейилади "ПСЖ" хабарида.
Франция терма жамоаси ҳам ўз сардорининг ютуқларини эслатиб, унинг терма жамоадаги ажойиб статистикаси - деярли юзта ўйин ва юқори самарадорлигини таъкидлади.
"Қаймоқранглилар" айни дамда Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Кечқурун жамоа "Севилья"га қарши ўйин ўтказади, бу мадридликлар учун 2025 йилдаги сўнггиси бўлади.













