Мадриднинг "Реал" клуби раҳбариятини айни дамда Хаби Алонсо жамоасининг жисмоний ҳолати кўпроқ ташвишга солмоқда. Бу ҳақда АS хабар бермоқда.
Таъкидланишича, сўнгги мавсумларда "қаймоқранглилар"нинг функционал тайёргарлиги учун фитнес мураббийи Антонио Пинтус масъул бўлган. Бироқ ўтган ёздан италиялик мутахассис "Қироллик клуби"да иш самарадорлиги бўйича менежер лавозимига ўтди. Шу билан бирга, "Реал" учта мусобақада иштирок этаётгани Хаби Алонсонинг фойдасига гапирмоқда.
Испания Примерасининг 18 ўйинидан сўнг, Мадрид жамоаси 42 очко тўплади ва ҳозирда пешқадам "Барселона"дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринда бормоқда, аммо Каталония клубида захира ўйини бор.













