Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф

Левандовски «Барселона» билан шартномани узайтириш учун нималарга тайёр экани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 37 ёшли ҳужумчиси Роберт Левандовски келаси ёзда якунланадиган клуб билан шартномасини узайтиришни ҳали ҳам истамоқда. Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, польшалик форвард жамоада иккинчи даражали ролга рози бўлиш ва ёш футболчилар учун мураббий вазифасини бажаришга тайёр. Левандовски Каталония клуби сафига ёш ва истиқболли ҳужумчи келиши мумкинлигини тушунади ва бундай футболчи учун ўрнак бўла олишини, унинг ривожланишига ёрдам бериши мумкинлигини ҳисоблайди.

Шунингдек, Левандовски янги меҳнат шартномаси имзоланган тақдирда маоши сезиларли даражада камайишини ҳам англаб турибди. Қайд этилишича, Левандовски ва унинг оиласи Барселона шаҳрида ўзларини жуда қулай ҳис қилишмоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи барча мусобақалар доирасида 18 та учрашувда майдонга тушиб, саккизта гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзига қадар амал қилади.

Манба: championat.com
Киритилди: 21:26, 23.12.2025.
Ўқилди: 623 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.