"Интер" фахрийси Жузеппе Бергоми "Милан"нинг янги трансфери, немис ҳужумчиси Никлас Фюллкруг ҳақида фикр билдирди.
У Никласни асосий таркибда кўрмайди, чунки Рафаэль Леау ва Кристиан Пулишич ҳужумкор етакчилар бўлишига ишонади.
"Менимча, у яхши трансфер бўлади, лекин "Милан"нинг ҳозирги тизимида Леау ва Пулишич ҳали ҳам асосий ўйинчилар бўлиб қолади.
Аммо баъзи ўйинларда унинг қобилиятлари фойдалироқ бўлиши мумкин", деди Бергоми.













