Кириш Регистрация
05/02 13:00 Ироқ 2-4 Эрон
05/02 17:00 Индонезия 5-3 Япония
07/02 00:45 Верона - Пиза
07/02 01:00 Лидс - Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта - Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона

Африка миллатлар кубогида 20-дақиқага қадар стадион тўлмаса, мухлислар ўйинларга бепул киритилмоқда

Баҳо:
+ | -

Африка миллатлар кубоги ўйинларида мухлислар стадионга бепул кириши мумкин.

RFI хабар беришича, турнир ташкилотчилари Африка футбол конфедерацияси билан келишган ҳолда, агар учрашув бошланганидан тахминан 20 дақиқа ўтгач трибуналар тўлмаган бўлса, мухлисларга стадионга бепул киришга рухсат бермоқда.

Жумладан, Камерун ва Габон терма жамоалари ўртасидаги учрашув (1:0) деярли бўш трибуналар олдида бошланган, бироқ биринчи тайм давомида, ёмғирга қарамасдан, стадион сезиларли даражада тўлиб борган.

Кейинчалик расмий ташриф буюрувчилар сони эълон қилинди — 45 мингдан ортиқ ўринга эга аренада 35 200 томошабин бўлган. Турнирнинг дастлабки кунларида бундай манзаралар кўплаб ўйинларда кузатилди.

Работ шаҳрида Конго Демократик Республикаси ва Бенин ўртасидаги ўйинда дастлаб 6 703 нафар мухлис қатнашгани айтилган, аммо кейинроқ бу кўрсаткич 13 073 нафарга тузатилди.

Чипталари тўлиқ сотилган ягона учрашувлар мезбон жамоа — Марокаш терма жамоасининг Мали ва Замбияга қарши ўйинлари, шунингдек, Жазоирнинг Буркина-Фасо ва Экваториал Гвинеяга қарши баҳслари бўлди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 15:15, 26.12.2025.
Ўқилди: 784 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.