Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби Лука Модрич кетганидан кейин майдон марказини кучайтириш кераклигини тушуниб етди.

Журналист Хорхе Пиконинг ёзишича, клуб ўтган мавсумдаёқ хорватиялик футболчининг ўрнини боса оладиган креатив ярим ҳимоячи излаган, бироқ иккала вариант ҳам раҳбариятни қониқтирмаган.

Қиммат ўйинчилар бюджетга мос келмасди, арзонроқ ёшлар эса талабларга жавоб бермасди. Бу позиция учун Арда Гюлер ва Жуд Беллингем кўриб чиқилган, аммо биринчиси ҳали бу ролга тайёр эмас ва унга бу позицияда мустаҳкам ўрнашиб олиш учун вақт керак, иккинчиси эса ўзини кўпроқ ҳужумларни якунловчи сифатида кўрсатмоқда.

"Реал"нинг асосий мақсади "ПСЖ"дан Витинья бўлиб қолмоқда, бироқ бу трансфер ҳозирча ҳақиқатга яқин эмас.

Киритилди: 22:27, 27.12.2025.
Ўқилди: 1996 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6437]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3574]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3205]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3022]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2970]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2203]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2168]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1845]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1505]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1475]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик