Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Уоткинс "Челси" билан ўйинларда АПЛ рекордини ўрнатди

Баҳо:
+ | -

Олли Уоткинснинг дубли шанба кунги Премьер-лига ўйинида "Астон Вилла"га "Челси" устидан ғалаба келтирди (2:1).

29 ёшли ҳужумчи учрашувнинг 59-дақиқасида "кўклар" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётган вақтда захирадан майдонга тушган бўлса, 63 ва 84-дақиқаларда дарвозани ишғол қилди. Opta хабарига кўра, Уоткинс "Челси"га қарши Премьер-лига ўйинларида "Стэмфорд Бриж"да уч марта ғалаба голини урган тарихдаги биринчи футболчи бўлди. Аввалги иккита ҳолат 2023 йилнинг апрель ва сентябрь ойларига тўғри келади.

"Астон Вилла" барча мусобақаларда кетма-кет 11-ўйинида ғалаба қозонди. Унаи Эмери жамоаси 39 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи, "Челси" эса 29 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.

Киритилди: 13:38, 28.12.2025.
Ўқилди: 636 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик