Кириш Регистрация

Криштиану Роналду: «Ўйнашда давом этиш оғир»

Баҳо:
+1 | -

«Ан-Наср» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 28 декабрь куни Дубайда (БАА) бўлиб ўтган "Globe Soccer Award"да "Йилнинг энг яхши спортчиси" совринини қўлга киритганидан сўнг, ўз карьерасидаги режалари ҳақида гапирди.

"Шунча спортчилар билан бундай гала-кечада бўлиш мен учун катта завқ бағишлайди. Бу менинг севимли тадбирларимдан бири, чунки бу ерда мен ақл бовар қилмайдиган одамларни, жумладан, рафиқамни кўриб турибман.

Ўйинни давом эттириш оғир, лекин менда ҳали ҳам иштиёқ бор ва давом этишга мотивациям бор. Яқин Шарқда ўйнайманми ёки Европада — бундан кейин ҳам совринлар ютиб, ҳамма биладиган маррани забт этишни истайман. Жароҳатларсиз бўлса, унга етиб боришимга ишончим комил. Оқшомдан ва Янги йилдан завқланинг," — дея Роналдунинг сўзларини келтиради Goal.

Аввалроқ, Роналду фаолияти давомида 1000 та гол уришни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирда унинг ҳисобида 956 та гол бор.

Киритилди: 09:24, 29.12.2025.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик